Maktab saytini yaratmoqchimisiz?

Maktab saytini yaratmoqchimisiz?

dtm10maktab.zn.uz saytiga tashrif buyurgan juda ko’plab mehmonlarning iltimos va takliflariga asosan ushbu “Yordam” deb nomlangan sahifa ochildi. Ushbu sahifada ZiyoNETda qanday qilib, maktab satellit-saytlarini yaratish jarayonini hamda ushbu satellit-saytlariga ma’lumotlar,rasmlar,video roliklarni kiritish va html teglaridan qanday qilib foydalanish jarayoni rasmlar orqali bosqichma-bosqich berib boriladi

1.ZiyoNET tarmog’ida sayt ochish uchun, avval maktabingizning elektron pochtasini ochishingiz kerak:

2.So’ngra kompyuteringiz brauzerida  www.ziyonet.uz manzilini yozib, ZiyoNET portaliga yo’l oling va sayt yaratish ni bosing:

3.ID.UZ dan ro’yxatdan o’ting:

4.ID.UZ dan ro’yxatdan o’tish chog’ida  elektron pochtangiz yoniq holatda bo’lishi kerak:

 

5.Ro’yxatdan o’tish jarayoni yakunlangandan so’ng, elektron pochta manzilingizga ro’yxatdan o’tishni davom ettirish, tasdiqlash uchun xat keladi:

6.Natijada quyidagi «Qabul qilaman» ni bosgandan so’ng, Siz  ID.UZ tizimida ro’yxatga olingan foydalanuvchiga aylanasiz:

7.Shaxsiy sahifangizda o’z haqingizdagi ma’lumotlarni o’zgartirishingiz mumkin:

8.ID.UZ da o’z haqingizdagi ma’lumotlarni o’zgartirib bo’lgandan so’ng, kompyuteringiz brauzerida  www.ziyonet.uz manzilini yozib, ZiyoNET portaliga yo’l oling va Sayt yaratishni yana bir bosing :

9.Quyidagi ketma-ketlikni rasmga qarab bajaring:

10.So’ngra quyidagi «ZiyoNETда сателлит-сайтларини яратиш ва улардан фойдаланиш Қоидалари» chiqadi va ushbu qoidalar bilan diqqat bilan tanishib chiqing.

Мазкур ZiyoNET сателит-сайтларини яратиш ва улардан фойдаланиш Қоидалари (Қоидалар) – ZiyoNET ахборот ресурс порталида сателлит-сайтини олиш ва ундан фойдаланиш шартлари ва қоидалари тавсифидир. ZiyoNET сателлит-сайтининг эгасига айланган фойдаланувчи қуйида кўрсатилган Қоидаларнинг барча шартларини қабул қилиб, уларга амал қилиш мажбуриятини олади:

1. ZiyoNET ахборот таълим порталининг сателлит-сайтлари Интернет тармоғида сайтлар билан ишлаш ва уларни бошқариш билан танишишдаги ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилади. Сателлит-сайтлари ўқитувчилар малакасини ошириш, қолаверса, Интернет тармоғи орқали ахборот таълим ресурслари билан ишлашдаги тайёргарлик даражасини ошириш истагида бўлган барча иштирокчиларга мўлжалланган. Сателлит-сайтлари фойдаланувчига қулай қилиб мослаштирилган WordPress конент тизимини бошқариш(CMS)дан иборат. Барча сателит-сайтлари 3-даражали «zn.uz» доменида жойлашган.

2. ZiyoNET порталида сайт олиш ҳуқуқини фақатгина ID.UZ авторизация тизимида рўйхатдан ўтган ва Real ID статусига эга бўлган фойдаланувчигина қўлга киритиши мумкин.

3. Сайт-сателлит очишга талабнома берилгандан сўнг, 3 кун ичида фойдаланувчининг электрон почта манзилига тасдиқ ёки рад жавоби ҳақидаги билдиришнома юборилади.

4. Сайт мазмуни – контенти (мақола матнлари, расмлар, видео ва сателит-сайтида чиқарилган бошқа ресурслар) – учун жавобгарлик сайт эгасининг зиммасидадир.

5. Барча 3-даражали «zn.uz» сателлит-сайтларида домий равишда материалларнинг янгиланиб бориш жараёни назорат қилиб борилади ва ҳар бир сателлит-сайтига охирги 3 ой мобайнида камида 5 та мақола жойлаштирилган бўлиши шарт.

6. Сателлит-сайтлари ўзга сайтларни оммалаштирувчи ҳамда реклама қилувчи ахборот майдончаси эмас.

7. ZiyoNET порталидаги сателлит-сайтлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва умумий аҳлоқ нормаларига зид бўлган, қолаверса, тажовузкорлик, босқинчилик, уруш, ирқчилик тарғиб этилган материаллардан холи бўлиши шарт.

8. Ушбу қоидаларга амал қилинмаганда фойдаланувчининг электрон почта манзилига огоҳлантириш юборилади, огоҳлантириш юборилган кундан икки ҳафта ўтгач сайтдаги маълумолар янгиланмаган тақдирда, сайт маъмурияти сайтни ёпиш ва кейинчалик сайтни ўчириш ҳуқуқига эга.

9. ZiyoNET порталининг маъмурияти таклифлар ва мулоҳазалар киритиш ҳуқуқига эга бўлиб, уларга амал қилинмаганда, сайтни ёпиш ва кейинчалик сайтни ўчириш ҳуқуқига эга.

10. Сателлит-сайтларининг фаолиятида носозликлар рўй берганда ZiyoNET порталининг маъмурияти фақатгина мавжуд бўлган дастурий комплекснинг техник таъминотини амалга оширади.

11. ZiyoNET порталининг маъмурияти сателилт-сайтларининг фаолият кўрсатаётган дастурий комплексига ишлов бериш, уни тўлдириш, ривожлантириш ишларини амалга оширмайди.


11.Qoidalar bilan tanishib chiqqandan so’ng quyidagi jarayonlarni bajaring:

12.»Сизнинг сўровингиз қабул қилинди. Сизнинг сўровингиз модераторлар гуруҳи томонидан кўриб чиқилмоқда» yozuvi paydo bo’ladi.

tarixchi.zn.uz  hamda dtm10maktab.zn.uz sayti administratori:                         Shuhrat Nurg’oziyev

<<…boshiga qaytish

2017 yil "Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili"

SAHIFALAR

ARXIV
FOYDALI SAYTLAR

Tanlov natijalari e'lon qilindi

“Xalq ta'limi tizimidagi eng yaxshi veb-saytlar – 2017” ko‘rik-tanlovining natijalari tanlov.uzedu.uz saytida e'lon qilindi.

 KALENDAR

Апрель 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Âñå î ïîãîäå - Pogoda.uz

K i m k i bo'lsa t e j a m k o r , Qut-baraka unga yor. 2014-05-0cd4_1045472014-05-0cd4_1045472014-05-0cd4_104547

HISOBLAGICH

Flag Counter

Топ рейтинг www.uz

Boshqaruv paneli-2014

___________________________________________